Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
ЎзА: “Обод қишлоқ” дастури кўнгилларни ҳам обод қилмоқда

Самарқанд вилояти Нуробод тумани Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури асосида кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимлари, фаолларнинг уйма-уй юриши ва аҳоли билан бевосита мулоқот қилиши натижасида одамларни ўйлантираётган масалалар, долзарб муаммолар қайд этилиб, уларга ечим топилмоқда.

Дастур ижроси доирасида икки маҳалладаги юзлаб хонадонларнинг уй-жой кадастр ҳужжатлари тайёрланди, фуқаролик паспортини алмаштириш ишлари шу ернинг ўзида ташкил этилди. Никоҳ гувоҳномаси ёки фарзанди учун туғилганлик гувоҳномаси олмаган ўнлаб оилаларнинг бу борадаги муаммолари бартараф қилинди. Шунингдек, пенсия ва нафақа тайинлаш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ҳам жойида ҳал этилди. Вилоятдаги етакчи тиббиёт муассасалари шифокорлари эса, аҳолининг барча қатламини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатди. Дори-дармон, гигиена воситалари берилди.

Гирдиқўрғон маҳалласида яшовчи Мунира Ҳасанова юмшоқ танглайнинг чегараланган кемтиклигидан азият чекарди. Лекин оиладаги етишмовчилик туфайли хасталикни даволаш кейинга қолиб кетаверарди. Бу орада мактабни битириб, айни пайтда Жомдаги касб-ҳунар коллежида таҳсил олмоқда.

Қишлоққа малакали мутахассислар келганини эшитгач, кўнглида бир олам орзу-умидлар билан онаси ҳамроҳлигида тиббий кўрикка борди. Бир неча мутахассислар кўригидан сўнг Мунирада жарроҳлик амалиёти ўтказиш зарур, деган хулосага келинди.

– Бу каби туғма нуқсонлар одатда беморнинг ёшлик пайтида қилиниши зарур, – дейди Самарқанд давлат тиббиёт институти юз-жағ жарроҳлиги кафедраси ўқитувчиси Даврон Иброҳимов. – Аммо, турли сабаблар туфайли бу беморда ушбу амалиёт вақтида қилинмаган. Натижада у тўлақонли гапира олмаган, овқатланишида ҳам ноқулайлик юзага келган. Мунира бўлимимизга жойлаштирилгач, уни тўлиқ клиник кўрикдан ўтказиб, операциядан олдинги муолажаларни бажардик. Қарийб икки соат давом этган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Мунирани йиллар давомида қийнаб келган нуқсон бартараф этилди.

– Шунча йилдан бери одамлар билан суҳбатлашишда қийналиб келдим, – дейди Мунира Ҳасанова. – Ўз фикримни тўлиқ баён қила олмасдим. Даволаниш учун эса имкониятимиз бўлмаган. Қишлоғимизни обод қилиш учун бошланган ишлар бизнинг оиламизга ҳам бир олам қувонч бағишлади. Йиллар давомида қийнаган дардимга даво бор экан. Даволанишим учун давлатимиз томонидан имконият яратиб берилди. Бунинг учун Президентимиздан, бизга ёрдам кўрсатган барча инсонлар, айниқса, шифокорлардан миннатдормиз.

Ҳа, бугун юртимиз қишлоқларида бошланган ободлик кўнгилларга ҳам кўчиб, минглаб оилаларга қувонч, бахт олиб келмоқда.

Манба: http://uza.uz/oz/society/obod-ishlo-dasturi-k-ngillarni-am-obod-ilmo-da-11-04-2018

12.04.2018

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы