Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Беш ташаббус маркази иш бошлади

Гулистон давлат университетида Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус ижроси доирасида “Беш ташаббус маркази” ташкил этилди.

– Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида университетда фаолият бошлаган “Беш ташаббус маркази”га факультетлар деканлари, кафедралардаги етук мутахассислар, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари масъул қилиб бириктирилди, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Абдуғаниев. – Ҳар бир ташаббус бўйича фаолият олиб борувчилар учун алоҳида-алоҳида жой ажратилди. Буларнинг ҳар бирига амалга ошириладиган ишлари юзасидан махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва уларни амалга ошириш учун зарур қўлланмалар тайёрлаб, мутасаддиларга етказилди. Ушбу марказда амалга оширилаётган ишлар доимий диққат марказимизда бўлади.

 

photo5461010012051712624.jpg

 

Дарҳақиқат, ушбу марказда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, биринчи ташаббус юзасидан университет мусиқа ва тасвирий санъат факультети талабалари Гулистон шаҳридаги Билимдонлар масканида “Мусиқа – эзгулик элчиси” мавзусида катта концерт дастурини намойиш этди. Унда университет талаба-ёшлари ўз иқтидорини йиғилганларга намойиш этган бўлса, тасвирий санъат йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ижод намуналаридан ташкил топган кўргазма йиғилганларда ёрқин таассурот қолдирди.

 

Иккинчи ташаббус ижроси борасида университет талаба-ёшлари ҳамда банд бўлмаган ёшлар ўртасида “Ректор кубоги” учун футбол, волейбол, теннис, шахмат-шашка каби спорт мусобақаларига уюшмаган ёшларни жалб этилиши, беллашувларни янада қизғин, муросасиз курашларга бой бўлаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

 

Марказ аъзолари томонидан компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича мактаб, коллеж ва академик лицейларда семинар-тренинглар ташкил этилаётгани учинчи ташаббус ижроси ҳам кўнгилдагидек амалга оширилаётганининг яққол далилидир.

 

photo5462977506505239302.jpg

 

Тўртинчи ташаббус ижроси борасида университетнинг 87 нафар профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги 221 маҳаллада “Китобхон оила” танлови жуда қизиқарли ўтгани алоҳида таҳсинга лойиқ. Танловда вилоятдаги 500 дан ортиқ китобсевар оила аъзолари иштирок этиб, ҳар бир туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 11 оилага танловнинг вилоят босқичига йўлланма берилди ва уларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналаридан жамланган китоблар тўплами совға қилинди. 

 

Бешинчи ташаббус ижроси юзасидан жорий йилнинг сентябрь ойида “Ёш оилалардаги низо ва ажримларни олдини олишнинг фалсафий-ахлоқий асослари” мавзусида республика илмий-амалий анжуманини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, талаба-қизларни дарсдан бўш вақтларида вилоят тўқимачилик ва тикувчилик фабрикаларида иш ўрганиш амалиётини жорий этиш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

07.06.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы