
Президентимиз жорий йилнинг 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар бандлигини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, бу борада мутасаддиларга вазифалар топширган эди.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Бухоро шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида шаҳар нефть ва газ саноати коллежида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда хотин-қизларнинг судлар билан боғлиқ бўлган муаммолари, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, ишлаш истагини билдирган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби масалалар кўриб чиқилди. Тадбиркорликни йўлга қўйиш истагини билдирган хотин-қизлар билан суҳбатлар ташкил этилиб,уларга тижорат банклари томонидан кредитлар ажратишга келишилди. Тадбир доирасида ташкил этилган ярмаркада тадбиркорликни бошлаш арафасидаги хотин-қизлар пишириш печлари, тикув машиналари, музқаймоқ ишлаб чиқарувчи аппарат (фрейзерь), ширин пахта тайёрловчи ускуна каби мини технологияларни имтиёзли кредит ҳисобидан олиш имконига эга бўлди.


Тиббий хизматга муҳтож бўлган хотин-қизлар учун тиббий маслаҳатлар ташкил этилди ҳамда кўчма тиббий бригада ёрдамида улар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, аёлларга фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, моддий ёрдам, йўқолган фуқаролик паспортини олиш каби масалаларда тегишли ёрдам кўрсатилди.
ЎзА фотомухбири Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |