
Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник М.Жўраев оммавий сайёр қабул ўтказди.
Жиззах политехника институти биносида ташкил этилган сайёр қабулга 200 нафарга яқин фуқаро келди. Уларнинг турли ҳудудлардан ташриф буюришлари учун Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан 14 та автобус ажратилди.
Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатлардан 50 таси жойида ижобий ҳал этилди. Шунингдек, ечими вақт талаб этадиган 104 та масалани ҳал қилиш бўйича муайян вақт белгиланиб, тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди. 16 та масала эса республика микёсидаги ташкилотлар эътиборига ҳавола этиладиган бўлди.
Тадбир доирасида 30 нафар фуқарога микротўлқинли печь, 3 нафар вояга етмаганга бола ҳамда 10 нафар катта ёшлиларга ногиронлик аравачаси топширилди.
Тадбир якунида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари раҳбарларига сайёр қабул давомида кўтарилган муаммоларни ҳал қилиниши устидан назорат ўрнатиш, жойларда сайёр қабуллар ташкил этиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.



ЎзА
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |