Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Президент Халқ қабулхонаси ташаббуси билан жойларда вазирлик ва идоралар раҳбарлари қабули ташкил этилмоқда

2019 йил 2-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказди.

Бош прокурор О.Муродов бошчилигида ўтган икки кунлик сайёр қабул давомида жами мингдан зиёд фуқаро қабул қилинди. Уларнинг 695 нафари ариза билан мурожаат қилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 78 таси жойида ҳал этилди, қолган 617 мурожаат алоҳида назоратга олинди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш асносида 26 киши ишга жойлаштирилди. 20 фуқарога даволаниш учун йўлланма берилди. Уч фуқаронинг уй-жой масаласига оид аризаси қаноатлантирилди. Бир кишига ер ажратилди, 11 тадбиркорга жами 1 миллиард сўмликдан зиёд кредит ажратилди. Бир тадбиркорнинг фаолиятидаги муаммоси ижобий ҳал этилди.

Мурожаатларнинг 186 таси суд қарорлари, 86 таси суриштирув ва тергов масалалари, 390 таси ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комиловнинг Бухоро вилоятида ўтказган сайёр қабулида 156 нафар фуқаро қабул қилинди. Мурожаатларнинг асосий қисмини фуқаролик ишларига доир, яъни уй-жой, мерос, мулкка эгалик қилиш масалалари ташкил этди.

Қабул натижалари бўйича 90 га яқин фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. Айрим аризалар кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Жами 30 мурожаат қаноатлантирилди.

Жиноят ишлари бўйича берилган 26 ариза чақиртирилиб, судлов ҳайъатида кўриш учун тайинланди. Худди шундай бир неча фуқаролик, маъмурий ишлар чақиртирилиб, судлов ҳайъатларида кўриладиган бўлди.

Қабул давомида уч нафар маҳкумнинг оила аъзолари ариза билан мурожаат қилиб, фарзандига нисбатан тайинланган жазони енгилроқ жазо турига ўзгартириб беришни сўради. Келиб тушган тақдимномалар асосида жиноят ишлари бўйича Шофиркон тумани суди томонидан шу куннинг ўзида кўриб чиқилди. Маҳкумларга нисбатан енгилроқ жазо тури тайинланди. Яна икки мурожаат жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани судида кўрилиб, ўталаётган жазо тури озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога алмаштирилди. 

Сайёр қабул давомида ажралиш арафасида турган беш оила яраштирилди.

Бу каби қабуллар фуқароларнинг адолат излаб идорама-идора юриши ёки пойтахтга овора бўлиб келиб-кетишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда. Энг муҳими, Республика даражасидаги раҳбарларнинг халқ ҳузурига бораётгани қуйи тизимлардан ҳал бўлмаётган масалаларнинг ҳал қилинишига ёрдам бермоқда.

Бу каби тадбирлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.

Н.Абдураимова, ЎзА

04.04.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы