Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини янада ислоҳ қилиш борасидаги ишлар натижасида одил судловга бўлган ишонч ортаётир. Судьялар ҳам энг чекка ҳудудларга бориб, аҳоли билан самимий мулоқотда бўлмоқда, уларнинг мурожаатларини тингламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Олий суд судьялари томонидан Фарғона туманида “Миндонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Бўлиб ўтган учрашув ва сайёр қабулда Судьялар олий кенгашининг судьялари М.Аҳмедов, С.Солиев, Олий суд судьялари А.Ўтаев, З.Қурбоновалар мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўлам ислоҳотлар, суд тизимида тамаъгирлик ва коррупцияга қарши курашиш борасида белгиланган чора-тадбирлар, судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тавсия этиш тартиби, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида маърузалар қилди.
Шунингдек сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, кўтарилган масалаларнинг қонуний ҳал қилиш чоралари белгиланди.
Бундан ташқари, шу куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси Ф.Абдураимов томонидан судлар томонидан судланиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган 24 нафар фуқарога оид материаллар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, ушбу фуқароларнинг барчаси тайинланган жазоларни ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
– Жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг 2016 йил 16 ноябрдаги ҳукми билан 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган эдим, – дейди иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган А.Баҳоров. – Бугунги сайёр суд мажлисида ўталмай қолган 1 йил 3 ой 22 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндим.
М.Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хорезмская область |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижанская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |