
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмоновнинг навбатдаги сайёр қабули Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида ўтказилмоқда.
Сайёр қабулда А.Усмонов билан бирга вилоят прокурори Ш.Аминов, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Қабулда Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳри аҳолисининг масалалари бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди. Мурожаатларнинг аксариятини бандлик, йўл, тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда паспорт тизими билан боғлиқ.
– Мен 1987 йили Қозоғистон Республикасига кўчиб кетгандим, – дейди учқудуқлик Урниша Сиддиқова. – 1995 йилда эса доимий яшаш учун Ўзбекистонга қайтдим. Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси эмасман. Мен ўзим туғилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинишимда амалий ёрдам сўрадим. Масъулларга раҳмат! Улар менга ҳуқуқий маслаҳат бериб, тез орада керакли ҳужжатларни расмийлаштиришини маълум қилди.
Мурожаатчилар томонидан кўтарилган ҳар бир масаланинг ижроси юзасидан қонун доирасида муайян муддатлар белгиланмоқда.



Н.Раҳимов, ЎзА
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |