Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули Ургут туманида ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят ҳокими билан бирга учта сектор раҳбари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, сайёр қабулда 330 нафар фуқаронинг мурожаатлари қайд этилди. Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди. Мурожаатларнинг аксариятини сув, электр таъминоти, йўл, тиббий хизмат кўрсатиш масалалари ташкил этди.
Сайёр қабулда масъулларга топширилган масалаларнинг ижроси 1 апрель куни муҳокама этилиши белгиланди.
Шунингдек, қабул чоғида ҳудудда меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, фуқароларга тумандаги 11 та корхонада мавжуд 195 та бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Туман давлат хизматлари маркази ходимлари эса шу ернинг ўзида 74 нафар фуқарога турли давлат хизматларини кўрсатди. Жумладан, 31 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жой биносига эгалик ҳуқуқи тасдиқланди. 12 нафар мурожаатчининг фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилди.
Эркинжон Турдимов 28 март куни Каттақўрғон туманида, 30 март куни эса Қўшработ туманида оммавий сайёр қабуллар ўтказиши кўзда тутилган.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |