Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Томорқаси бор оила кам таъминланган бўлиши мумкинми?

Чироқчи туманидаги Чимқўрғон қишлоғида истиқомат қилувчи Аҳрор Мейлиевнинг 12 сотих томорқаси бор. Ана шу томорқанинг 2 сотихида ташкил этилган лимонария мевага кирган, яна 2 сотихли иссиқхонада йилига икки-уч марта помидор экилиб, салмоқли ҳосил олинади. Очиқ ҳудудда эса доимий равишда картошка, сабзи, шолғом каби экинлар экилади.

Томорқачининг таъкидлашича, хонадоннинг ҳар бир аъзоси бўш вақти бўлдими, томорқада ишлайди. Етиштирилган мева-сабзавотнинг бир қисми оила эҳтиёжини қопласа, қолгани бозорда сотилади. Меҳнатлари ортидан ҳаёти фаровон, дастурхони тўкин.

Худди шунча ер ва имконият туманнинг Янгиқишлоқ маҳалласида яшовчи Шуҳрат Ражабовда ҳам бор. Бироқ у ердан умуман фойдаланаётгани йўқ. Ер бекорга увол бўлиб ётибди. Табиийки, биринчи оила ҳар йили томорқадан олаётган миллионлаб даромад бунисида йўқ.

Шу каби ҳолатлар таркибига вилоят ва туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, солиқ органлари, маҳалла ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг вакиллари киритилган ишчи гуруҳ томонидан туманда ўтказилган ўрганишлар жараёнида рўйхатга олинди.

— Туманда аҳолининг томорқадан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, ердан юқори даромад олаётганлар билан бир қаторда бу имкониятни тўлиқ қўлдан бой бераётган хонадонлар ҳам аниқланди, — дейди туман солиқ инспексияси мутахассиси Асқар Ҳушвақтов. — Маълумки, мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида мавжуд солиқ тизимига ҳам ўзгартишлар киритилиб, томорқа ер участкаларидан фойдаланиш тартибини бузаётган ер эгаларига нисбатан чоралар белгиланган. Унга кўра, якка тартибда уй-жой қуриш ва ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмида асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ёки уларни ободонлаштирмаган фуқаролар эндиликда ер солиғини 3 баробар оширилган миқдорда тўлайди. Ўрганишлар жараёнида томорқадан фойдаланмаётган оилалар бу ҳақда огоҳлантирилиб, таъсир чоралари қўлланилиши тушунтирилди.

Албатта, бугун томорқага бўлган қарашларимизни тубдан ўзгартириш вақти келди. Чунки халқимизнинг ризқу насибаси мана шу замин тупроғига сочилган. Ота-боболаримизнинг «Ер — хазина, калити — меҳнат» деган нақли ҳам бекорга айтилмаган. Тажрибали томорқачиларимиз буни ўз фаолияти давомида исботлаб келишмоқда.

— Томорқамиздаги уч сотих иссиқхонада ҳар йили икки маротаба помидор етиштирамиз, — дейди Косон туманилик Тўйчи Алимов. — Маҳсулотни биринчи сафар март-апрель ойларида бозорга олиб чиқсак, кейинги ҳосилни ноябрь-декабрь ойларида йиғиб оламиз. Барча харажатларни чиқариб ташлаганда ҳам фақат иссиқхонанинг ўзидан йилига камида 15 миллион сўм даромад оламиз. Умумий ҳисобда 8 сотих томорқадан оладиган йиллик даромадимиз 25 миллион сўмдан ошади.

Энди тасаввур қилинг, бир оиланинг икки аъзоси маоши ўртача бўлган ишда йил давомида меҳнат қилса, 25 миллион сўм даромад олади. Шунча пулни 8 сотих томорқадан ҳам топиш мумкин. Бу аҳолини иш билан таъминлаш, оилаларнинг реал даромадларини оширишда жуда катта имконият аслида. Олти ёки саккиз сотих томорқаси бўлган оиланинг кам таъминланган оила сифатида рўйхатда туриши эса ачинарли ҳолат.

Рақамларга эътибор қаратинг, айни пайтда вилоятда 605 минг 619 та хонадон бор. Шундан 443 минг 203 та хонадоннинг томорқа ерлари мавжуд. Бу ерларнинг умумий майдони эса 49 минг 38 гектарни ташкил этади. Бошқача айтганда, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчиларни ҳисобламаганда, қишлоқ ва маҳаллаларда яшовчи аксарият хонадонлар томорқа ерларига эга. Агар мана шу ерлардан барча бирдек унумли фойдаланса, бир томондан ушбу хонадонларнинг даромади ошиб, фаровонлиги таъминланади, айни пайтда юртимизда озиқ-овқат маҳсулотлари сероб бўлади, пировардида эса мамлакатимиз иқтисодиёти юксалади.

Ҳукуматимиз томонидан аҳолининг томорқа маданиятини ошириш, томорқада маҳсулот етиштирувчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг туб моҳияти ҳам мана шунга қаратилан.

Жумладан, айни вақтда вилоятимизда ҳам томорқалардан фойдаланиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи ва штаби ташкил этилиб, аҳоли орасида бу борадаги имтиёз ва таъсир чоралари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан биргаликда, томорқа ерлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларнинг даромадини оширишга ҳам эътибор қаратилган. Жумладан, шу пайтга қадар вилоятда 1 минг 624 та кам таъминланган оилага маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлар маблағи эвазига турли хил мевали дарахт кўчатлари, сабзавот ва полиз экинлари уруғлари олиб берилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

19.03.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы