Сирдарё вилоятида аҳоли томорқасидаги экин майдони 12 минг 751 гектарни ташкил этади. Шундан Гулистон ва Мирзаобод туманларида 2 минг 917 гектарлик томорқа ҳудуди мавжуд.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси, 4-сектор ҳудудига қарашли ушбу ҳар иккала туманда баҳорги экин экиш учун асосий майдонлар тайёр ҳолатга келтирилди. Эртаги сабзавотлар жами майдоннинг 355 гектар қисмига экилиб, бу борадаги ишлар давом этаётир.
Ўз навбатида, ҳосилнинг сифати ва унумдорлиги тўғри танланган уруғликка боғлиқ. Томорқага экиш учун сифатли уруғликнинг захираси яратилди. Мевали дарахтларнинг серҳосил, сувсизликка ва касалликка чидамли сара навларининг 4 мингдан ортиқ тупи жамланган бўлиб, кўчатларнинг асосий қисми томорқаларга экиб бўлинди. Бу борадаги агротехник тадбирлар қизғин давом эттирилаётганини таъкидлаш жоиз.
– Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик, деб бекорга айтишмайди, – дейди Гулистон тумани “Ибрат” маҳалласида истиқомат қилувчи Олимжон Расулов. – Томорқага қилган меҳнатимиз эвазига, оиламиз даромади ортиб, дастурхонимизга қут-батака киряпти. Ҳар йили томорқада рўзғорга керакли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирамиз. Бу йил ҳам карам кўчатларини ўзимиз етиштириб, дастлабкиларини томорқамизга экиб қўйганмиз. Кўчатларнинг қолганларини қўни-қўшни, қариндош-уруғларга тарқатдик. Бундан ташқари, уйимизда асаларичиликни ҳам йўлга қўйганмиз. Ҳозирда 10 қути асал ари боқяпмиз.
“Ибрат” маҳалласи Сирдарё кўчасида юздан ортиқ хонадон бор. Бу кўчада истиқомат қилувчиларнинг асосий қисми томорқаларга картошка, саримсоқпиёз, редиска, турли хил кўкатлар экиб қўйишган.
Аммо ҳудуддаги айрим томорқа эгаларининг ҳафсаласизлигидан кўнгил ранжийди.
– Икки тумандаги 8 минг 886 хонадон ўрганилди. Уларнинг 732 тасида томорқалардан самарали фойдаланилмаётгани аниқланди, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибов. – Бу хонадонларга такрорий кирилиб, тушунтириш ишларини олиб борилди. Бу каби ҳаракатлар ўз самарасини бериб, барча фойдаланмаётган ер майдонлари қисқаришига эришиляпти.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |