
Бухоро вилояти Ромитан тумани “Қизилравот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 38-умумтаълим мактаби 100 ўринли бўлиб, мазкур муассаса 1984 йилда қурилган. Ҳозирда 54 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади.
Таълим қозоқ тилида олиб бориладиган муассасада бугунги кунда 20 нафар педагог фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, бу ерда 10 ўринга эга болалар боғчаси ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мактаб раҳбарияти ва тизим масъуллари билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммолар билан қизиқди. Уларни ҳал қилиш бўйича вазифалар белгиланди.
Айни кунда Қизилқум ва Гугуртли аҳоли массивлари билан қўшиб ҳисоблаганда, “Қизилравот”да 135 та хонадонда аксари қозоқ миллатига мансуб 800 га яқин аҳоли истиқомат қилмоқда. “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, яроқсиз электр тармоқлари ҳамда трансформаторларини, симёғочларини бетон устунга янгилаш, йўл қурилиши каби ишлар бажарилиб, ҳудуд қиёфаси ўзгарди. Давлат дастури доирасида ҳудудда Қизилравот ҳамда Қизилқум қишлоқлари ички кўчалари асфальт қилинди. Электр таъминоти яхшиланиб, трансформаторлар янгиланди. Мавжуд 12 та кўчага ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Айнан “Обод қишлоқ” Давлат дастури ижроси доирасида 320 ўринли 39-умумтаълим мактаби 1 миллиард 223 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига таъмирдан чиқарилиб, замонавий қиёфага кирди. Бу ерда таълим-тарбия олаётган ёшлар замонавий шарт-шароит яратилди.
Аҳолининг сифатли тиббий хизматга бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш мақсадида кунлик 10 нафар бемор қатновига мўлжалланган “Қизилравот” қишлоқ врачлик пункти 50 бемор қатновига мослаб янгиланди. Унинг “Қизилқум” ва “Гугуртли” амбулатор пунктлари зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди.
Ботир Зарипов дастлаб мазкур муассасада бўлиб, тарбияланувчиларни мактаб таълимига тайёрлаш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, жисмоний ривожлантириш борасида яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. “Маҳалла еттилиги” билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари Маҳалла фуқаролар йиғини, 39-умумтаълим мактаби ва шифокорлик пунктини кўздан кечирди. Аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиб, уларнинг кундалик ҳаёт тарзи қандай кечаётгани ҳақида сўради.
Шу куни қизилравотликлар учун арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ҳам ташкил этилди. Мутасаддилар ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан ҳам хабар олишди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва янги йил совғалари улашилди. Беморларнинг аҳволини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хорезмская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижанская область |
| Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Республика Каракалпакстан |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |