
Бухоро вилояти Когон тумани Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласида яшовчи уй бекаси Зилола Тиллаева 4 нафар фарзанднинг онаси. Катта фарзанди Султонжон болаликдан ногирон. У 14 ёшга кирганига қарамай, таълимга жалб қилинмаган эди.
Маҳаллада ўтказилган хатлов жараёнида ижтимоий ходим томонидан оила ҳолати ўрганилди. Зилола опага инклюзив таълим бўйича зарур тушунтиришлар берилди. Фарзанди тегишли муассасага жалб этилиб, амалий кўмак кўрсатилди. Оиланинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, индивидуал хизматлар режаси тузилди.
Султонжон кундузги парвариш хизматига жалб қилиниб, унинг ривожланиши ҳамда ижтимоий мослашувига шароит яратилди. Оила “Камбағал оилалар реестри”га киритилди. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиш имконига эга бўлди.
Зилола Тиллаева учун бола нафақаси тайинланди ва табиий газ ва электр энергияси бўйича бир мартали моддий ёрдам тўлаб берилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Бугун оила давлат томонидан берилган имкониятлардан фойдаланиб, ҳаёт сари қадам қўймоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |