
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор масъул ташкилотлар билан биргаликда навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Султонова раҳбарлигида бўлиб ўтган қабул давомида жами 15 нафарга яқин фуқаронинг муаммолари тингланди.
Маълумки, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, халқнинг дарду ташвишларини ўз вақтида ўрганиб, ижобий ҳал этиш устувор вазифага айланган. Сайёр қабуллар эса жойларда ўрганилган муаммолар ижросини таъминлаш ва назорат қилишнинг энг мақбул ечимидир.
Шу мақсадда ташкил этилган навбатдаги қабулда фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар вакиллари иштирокида ҳал этилди.
Хусусан, муаммоларнинг иккитаси жойида ҳал бўлди. Жумладан, Миробод тумани, Истиқлолобод маҳалласида истиқомат қилувчи Ф.Ж. нинг пенсия тайинланиши билан боғлиқ кўп йиллик муаммосига ечим топилди. Яшнобод тумани “Моҳирлар” МФЙда яшовчи Л.Т.ни эса айрим сабабларга кўра тўлай олмаган таълим учун шартнома тўлови қоплаб бериладиган бўлди. Қолган ўрганишни талаб қиладиган масалалар назоратга олинди.
Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбари бошчилигида инсон қадрини улуғлаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг ёрқин намунасидир.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |