
Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров кам таъмнланган юз оиланинг 200 нафар фарзандини Мустақиллик байрами ва янги ўқув йили бошланиши билан табриклаб, уларга эсдалик совғалари ҳамда ўқув анжомларини туҳфа қилди.
Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, камбағалликни қисқартириш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланган бир пайтда туманда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг фарзандларини ҳар томонлама баркамол камолга етказиш, билим ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, янги ўқув йили олдидан болажонларга кўрсатилган ғамхўрлик ҳам маҳаллалар аҳли ва ўғил-қизларнинг ота-оналарига бир олам қувонч бағишлади.
–Сизлар эртанги кунимизнинг бунёдкорларисизлар, –деди туман раҳбари ўқувчиларга. –Ҳар бирингизнинг Ватанга муносиб, етук инсонлар бўлиб улғайишингиз учун барчамиз масъулмиз. Энг улуғ, энг азиз шодиёнамиз арафасида сизларга топширилаётган бу жиҳозлар ҳам янги ўқув йилида аъло баҳоларга ўқишингиз ва яхши натижаларга эришишингизга хизмат қилади.
Тадбирда ўқувчиларга зарур мактаб жиҳозлари– стол, стул, сумка, кийим-бош ва эсдалик совғалар топширилди. Сўзга чиққанлар ёш авлодга кўрсатилаётган чексиз эътибор ва ғамхўрликлар учун давлатимизга чуқур миннатдорлик билдирди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |