
Бухорода қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов вилоят ва туман даражасидаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ҳудудий фермерлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.
Мазкур йиғилишда тизимда вертикал бошқарувни такомиллаштириш, ички интизомни мустаҳкамлаш, ислоҳотларга масъулият ва виждон билан ёндашиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Вазирнинг “Соҳа фақат статистик рақамлар билан эмас, балки ҳар бир қарорнинг даладаги садоси ва ҳар бир оила дастурхонидаги нон билан баҳоланади”, деган сўзлари йиғилиш мазмун-моҳиятини аниқ белгилаб берди.
Муҳокамалар чоғида малакали кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Соҳага янги авлод мутахассисларини кенг жалб этиш, мавжуд ходимларнинг салоҳиятини баҳолаш ҳамда улар билан самарали ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди. Ташаббускор, замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрлар бугуннинг эмас, балки эртанинг таянчи бўлиши кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда ҳосилдорликни ошириш, инновацион суғориш технологияларини кенг жорий этиш, кластер ва кооперация тизимларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда давлат дастурларини самарали бажариш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ҳар бир масала замирида эса минглаб инсонларнинг меҳнати ва ҳаётий тақдири мужассам экани яна бир бор эслатиб ўтилди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалиги вазири томонидан ташкил этилган сайёр қабулда фермерлар ва қишлоқ жойлардаги тадбиркорлар сув тақчиллиги, техника ва зарур ресурслар етишмовчилиги каби долзарб муаммолар, айрим мурожаатчилар ўз шахсий ҳаётларига оид масалаларни ҳам очиқ баён этди.
Сайёр қабулда вазир ҳар бир мурожаатни эътибор билан тинглаб, тегишли раҳбарларга муаммоларга бефарқ бўлмаслик, уларни ҳал қилиш ва ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндашиш зарурлигини белгилаб берди.
Зеро, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бугунги саъй-ҳаракатлар эртанги фаровонликнинг пойдеворини яратмоқда. Бу йўлдаги ҳар бир қарор, ташаббус ва меҳнат эса халқимизнинг барқарор ҳаёт даражаси ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |