Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Омбудсман иштирокида очиқ мулоқот

Қашқадарё вилояти Косон туманида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Ушбу тадбир аҳоли ўртасида ҳуқуқий хабардорликни ошириш ва мурожаатларда кўтарилган муаммоларни жойларда бевосита ўрганиш мақсадида ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, Косон тумани – 2024 йилда Омбудсманга келиб тушган мурожаатлар сони бўйича республикада биринчи ўринни эгаллаган ҳудуд ҳисобланади. Ўтган йил давомида Қашқадарё вилояти бўйича жами 3 минг 274 та мурожаат қабул қилинган бўлса, шундан 818 таси айнан Косон туманига тўғри келади. Бу ҳолат аҳолининг ҳуқуқий муаммоларга нисбатан фаоллиги ва эҳтиёжининг юқорилигини кўрсатади.

Очиқ мулоқот Қашқадарё педагогика техникуми биносида ўтказилиб, унда тумандаги Арабхона, Дўстлик, Нартичуқур, Юқори Оброн, Ўрта Оброн, Қуйи Оброн, Регзор, Бешқўтон каби маҳаллаларда яшовчи фуқаролар фаол иштирок этди.

Тадбирда масъул давлат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам иштирок этиб, мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан жавобгарлик ва ечимларга эътибор қаратди.

Мурожаатлар таҳлилига эътибор қаратилса, фуқаролар мурожаатлари асосан меҳнат ҳуқуқлари, суд ва тергов фаолиятидан норозилик, уй-жой, алимент, коммунал хизматлар ҳамда фирибгарлик каби масалаларни қамраб олган. Бу ҳолат муаммоларнинг кўпинча тузилмавий ва бошқарувга оид ечимларни талаб қилишини кўрсатади.

– Косон туманидан келаётган мурожаатлар сони кўплигини кўриб, айнан шу ернинг ўзида одамлар билан юзма-юз гаплашишни лозим топдик, – дейди  Омбудсман Феруза Эшматова. – Бу мулоқот орқали мурожаатларда тилга олинган соҳаларга дахлдор мутахассисларни жалб этдик. Муҳими одамлар қаерга ва қандай мурожаат қилиш мумкинлигини билиб олиши керак. Шунда муаммолар тизимли равишда ҳал этилади.

Тадбир давомида фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларга ҳуқуқий ёндашув, мулк ҳуқуқини тан олиш каби масалалар муҳокама қилинди. Бундай ёндашув халқаро амалиётда “жамоага асосланган ҳуқуқий ечим” сифатида баҳоланади ва аҳолининг ҳуқуқий имкониятларини кенгайтиришда муҳим ўрин тутади. 

Омбудсман Феруза Эшматова томонидан ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари бевосита қабул қилинди ва тегишли ташкилотлар иштирокида жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

01.06.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хорезмская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижанская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы