
Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов томонидан Қамаши туманида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Асосий мақсад тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш, унга ечим топишдан иборат бўлди.
Унда Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов, тумандаги тижорат банклари, мутасадди ташкилот вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашувда 20 нафардан ортиқ тадбиркор солиққа оид, фаолиятини кенгайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар қилди.
Жумладан, фуқаро Абдуқаҳҳор Қодиров номида мавжуд бўлган кўчмас мулк объектига жорий йилда ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи бўйича тушунтириш беришни сўраб мурожаат қилди.
Шунингдек, учрашувда қатнашган Олимжон Қодиров ҳам бошқарма бошлиғига ўзини қийнаётган масала юзасидан мурожаат қилди. Унга мурожаати бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.
Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан масъулларнинг изоҳлари тингланди. Уларнинг ечими бўйича аниқ вақт ва масъуллар белгилаб олинди.
Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг тадбиркорлар билан учрашувлари давом этмоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |