Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 963 та хонадонга қарийб 6 мингдан ошиқ товуқ етказиб берилди.
Бу ташаббус аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган муҳим амалий қадам сифатида эътироф этилди.
– Чунки паррандачилик тадбиркорликни бошлашнинг энг осон ва даромадли тури ҳисобланади. Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан хонадонларга етказиб берилган товуқлар оилаларда кичик паррандачилик фермалари ташкил этилишига туртки бўлди,– дейди Маҳаллалар уюшмасининг туман бўлими раҳбари Зафар Камолов.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу каби амалий ёрдамлар фуқароларнинг ижтимоий кайфиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, иш билан банд инсонда масъулият туйғуси, меҳнатга меҳр ва келажакка ишонч кучаяди.
– Дастур доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига тақдим этилаётган моддий ёрдам воситалари юзасидан ҳисоботлар юритилиб, ҳар бир хонадонда улардан оқилона фойдаланиш ҳолати мунтазам равишда мониторинг қилиняпти. Бу эса шаффофликни таъминлаш ҳамда натижадорликни баҳолашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари Ўткир Сарибоев.
Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган бу эзгу ишларнинг самараси аллақачон кўрина бошлади. Буни туман аҳолиси билан суҳбатлар орқали яққол англаш мумкин.
– Туманнинг Учтўрғон маҳалласиданман, – дейди Насиба Сатторова. – “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 100 дона товуқ олиб, фаолиятимни бошладим. Ҳар куни 60-70 дона тухум оляпман. Бу оиламизнинг иқтисодий ҳолати яхшиланишига, дастурхонимиз баракасини оширишга катта ҳисса қўшмоқда. Энди бу ишни янада кенгайтириш ниятим бор. Чунки паррандачилик – етти хазинанинг бири. Мен эса буни амалда кўраяпман.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хорезмская область |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижанская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |