
Бугун юртимизда аҳоли турмуш шарт-шароитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларининг натижадорлигига эришиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Навоий вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Вилоятда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, кам таъминланган оилалар раҳбар ходимларга бириктирилган. Бириктирилган раҳбарлар томонидан эса барча оила вакиллари билан юзма-юз учрашган ҳолда уларнинг муаммолари ўрганиб чиқилмоқда.
Ўз навбатида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва туман шаҳар бўлимлари томонидан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янгича-маҳаллабай ҳамда фуқаробай тизими асосида халқ билан мулоқот қилиш, ҳудудлардаги аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топиш, шунингдек, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Ғаффоров ва бюронинг Навбаҳор туман бўлими бошлиғи Ш.Жумақуловлар “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Бюро органларига бириктирилган Навбаҳор тумани “Янгийўл” ва “Кўҳрон” МФЙ еттилиги билан биргаликда маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароитлари, муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида, оилаларнинг бандлигини таъминлаш, кредит ажратиш ҳамда соғлигини тиклаш борасидаги муаммолари ҳал этилди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |