Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Судьялар олий кенгаши раиси Сурхондарёда

Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Сурхондарё вилоятида очиқ мулоқот ўтказди.

Вилоят судлари судьялари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этган тадбир мансаб ваколатини суиистеъмол қилишнинг аччиқ оқибатлари акс этган видеолавҳа намойиши билан бошланди. Тизимнинг тегишли жазо ўтаётган собиқ вакиллари афсус-надоматлари судьялар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳам ўзига хос сабоқ вазифасини ўтади. Зеро, инсоннинг жамиятда обрў эътиборга эга бўлиши ёки завол топишида оиланинг алоҳида ўрни бор.

Учрашувда мамлакатимизда изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида суд ҳокимияти нуфузини ошириш ва судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаб, уларнинг ижтимоий муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Судьяларнинг мажбуриятлари ва Судьялар одоби кодексига риоя этилишида малака ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириб, қўшимча чоралар кўриш зарурияти хусусида сўз юритилди.  

Қайд этилдики, сўнгги йилларда соҳага қаратилаётган эътибор судьялар ҳамжамияти аъзолари зиммасига улкан масъулият юклайди. Бундай масъулият судьядан қатъият, қасамёдга содиқлик ва ҳалолликни талаб этади. Шу боис ҳам тизимнинг барча вакиллари одоб ва ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларига амал қилиши, ҳар қандай вазиятда ҳақиқатпарвар бўлиши, суд ҳокимиятининг нуфузини туширадиган ва судьянинг обрў эътиборига путур етказадиган ёки унинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт экани қонун билан тартибга солинган.

Очиқ мулоқотда интизомсизликка йўл қўймаслик, одамларни сарсон қилмаслик, ишларни кўришда  процессуал муддатларга риоя этиб, ўз вақтида қонуний кўриб чиқиши ҳамда судьялар одоб кодекси талабларига қатъий амал қилиши уқтирилди. Ҳар бир иш замирида инсон тақдири, ҳақ-ҳуқуқи ётгани ҳамиша эътиборда бўлиши шартлиги, суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятида турли аралашувларнинг олдини олиш, тизимда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини янада ошириш, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида фикр алмашилди.

06.04.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы