Тошкент шаҳрида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда. Шу мақсадда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ишчи гуруҳи маҳаллаларда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармойиши асосида эълон қилинган “Долзарб бир ойлик” сафарбарлик доирасида Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги Геофизика, Ҳабиб Абдуллаев, Шаҳриобод ҳамда Олмазор туманидаги Зиёкор ва Университет маҳаллаларида ўрганиш ишлари ташкил этилди.
Унда масъул идоралар вакиллари иштирокида меҳнатга лаёқатли фуқароларни иш билан таъминлаш, томорқалардан унумли фойдаланишга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шунингдек, ишсиз фуқаролар ва оилалар аниқланиб, уларга оилавий тадбиркорлик, деҳқончилик, чорвачилик ҳамда паррандачилик билан шуғулланиш имкониятлари тавсия этилди. Айрим фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, иш билан таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.
Бундан ташқари, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдуҳамид Жўраев раҳбарлигида ишчи гуруҳ Шайхонтоҳур туманининг Белтепа, Янги Белтепа, Ибн Сино, Шодлик, Янги Жарариқ ва Катта Жарариқ маҳаллаларида сайёр қабул ўтказди. Унда асосан ободонлаштириш, уй-жой таъмири, иш билан таъминлаш каби масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Айрим муаммолар жойида ҳал этилган бўлса, бошқалари бўйича масъулларга ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш вазифаси юклатилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хорезмская область |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижанская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |