
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатига айланиб улгурди. Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.
Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси раҳбариятига Жарқўрғон тумани Олтинтепа маҳалласида яшовчи, кам таъминланган, кўмакка муҳтож оилалар бириктирилган. Мутасаддилар томонидан оилаларнинг 27 нафар фарзанди бепул тўгаракларга жалб қилинди, 4 нафарининг уйида дарс машғулотлари билан шуғулланиши учун шароитлар яратилди. Шунингдек, 5 нафар фуқарога бепул тиббий ёрдам кўрсатилди ва 4 нафарига бепул дори-дармон етказиб берилди. Бундан ташқари, битта оиланинг уй-жой шароитини яхшилаш мақсадида яшаш хонадони таъмирлаб берилмоқда. Эндиликда оилалардаги ишсиз аъзоларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишда аҳолига кўмаклашиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Воҳанинг барча ҳудудларида мутасаддилар томонидан бириктирилган оилаларда амалий ишлар давом эттирилмоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |