
Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатиш орқали фуқароларнинг муаммоларига ечим топилмоқда.
Хусусан, Чуст тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари Ютмас маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаролар билан тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашди ва маҳалла аҳлига сайёр хизмат кўрсатилди. Унда 40 нафарга яқин киши фарзандини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, электр энергияси, сув тармоғига уланиш каби давлат хизматларидан фойдаланди.
Шунингдек, Учқўрғон тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан марказдан 15 километр узоқликда жойлашган “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Янгиобод, Озод ва Обод маҳаллалари аҳолисига сайёр хизмат кўрсатилди. Ҳодимлар томонидан фуқароларга болаларни боғчасига жойлаштириш, кам таъминланганлик, деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома олиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга нафақа тайинлаш каби 30 дан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди.
Бундан ташқари, фуқароларга ёшга доир пенсия ва нафақага чиқиш, кадастр паспортини шакллантириш ва бошқа давлат хизматлари ҳақида тушунчалар берилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |