Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Маҳаллалардаги муаммолар ўрганилмоқда

Бугун мамлакатимизда прокуратура органлари томонидан давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар ижроси доимий назоратга олинган.

Айниқса, аҳолини рози қилишга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида прокурорлар маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, уларни безовта қилаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ҳал этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев ҳудудий прокурорлар томонидан Элликқалъа ва Тўрткўл туманларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Хусусан, тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш борасида ташкил этилган штаблар фаолияти билан танишилиб, электр энергия, қурилиш, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тингланди. Прокурорлар оталиғига олинган ёшлар билан учрашиб, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан муддат белгиланди.

Ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, Элликқалъа туманининг “Ибн Сино”, Тўрткўл туманининг “Уллибоғ” маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари мисолида “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди.

Ижтимоий объектлардаги  қурилиш ва реконструкция ишлари билан танишилиб, уларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш ва қурилиш сифатини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш якунига кўра, шаҳар ва туман прокурорларига энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ ва муддатли топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.

16.07.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы