Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Тоғликларни қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган Сарчашма, Ғелон, Ҳисорак, Сайёд каби қишлоқлар қорли тоғлар бағридаги сўлим гўшаларда жойлашган. Она табиатнинг ўзи бу ўлкаларга ўзгача ҳусн бағишлаган.

Куни кеча Қашқадарё вилоят ҳокими М.Азимов бошчилигида вилоятдаги барча соҳа ва ташкилот раҳбарлари туманнинг Сарчашма маҳалласига ташриф буюрди. Маҳалладаги  57-мактаб ҳудудида оммавий сайёр қабул ўтказилди.  

Сайёр қабулда Шаҳрисабз туманидаги Сарчашма, Ғелон, Ҳисорак, Сайёд каби маҳаллалардан келган жами 300 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, 130 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг 110 таси жойида қаноатлантирилди. 21 та мурожаатни ҳал этиш қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этгани боис мутасадди ташкилотларга кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди.  

Жумладан, “Сарчашма” МФЙ ҳудудидаги 57-сонли мактаб филиалида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Шу куннинг ўзида қишлоққа 2 дона трансформатор ва 200 дона бетон устун олиб келинди ва ўрнатиш ишлари бошланди. 100 дона маиший газ баллон келтирилиб, эҳтиёжи бор 83 нафар фуқарога тарқатилди.  

Таъкидлаш лозимки, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 ноябрдаги тегишли қарори билан Шаҳрисабз туманида “Шаҳрисабз туристик маркази” ташкил этилган. Белгиланган режага мувофиқ ҳудудга хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда Шаҳрисабз тумани Ғелон ва Сарчашма қишлоқлари орасида 3 минг гектарли тоғ-чанғи мажмуаси барпо қилинади. 33 километрли Ҳисорак-Ғелон ва Ҳисорак-Сарчашма йўли кенгайтириб, таъмирланади. Албатта, буларнинг барчаси вилоятда туризм салоҳиятини оширишга, бу орқали янги сайёҳлик масканларини ташкил этишга, натижада эса аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.  

Сайёр қабул давомида ҳудудда туризм объекти сифатида кўплаб уй меҳмонхоналар, умумий овқатланиш жойлари ва турли туризм йўналишлари ташкил қилиниб, икки мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши таъкидланди.  

– Вилоят ҳокими бошчилигида барча раҳбарларнинг қишлоғимизга келиб, муаммоларимизни тинглагани бизни хурсанд қилди, – дейди сарчашмалик Лайло Дўстова. – Айниқса, қишлоғимиз хотин-қизлари рўзғор ташвишлари билан ўралашиб қолган. Биз ҳам бирор иш ёки ҳунар билан шуғулланишни истаймиз. Сайёр қабул давомида шу муаммо ҳам кўтарилди. Касаначилик асосида миллий каштачилик маҳсулотларини тайёрлайдиган бўлдик.    

Сайёр қабул доирасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилди. Шунингдек, 84 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда зарурий дори-дармонлар билан таъминланди.  

Мутасаддиларга маҳалла аҳолисини вилоят театрларига ташрифини ташкил этиш, нуроний отахон ва онахонларни республикамизнинг қадимий шаҳарларига саёҳатга олиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.  

– Қишлоғимиз тоғли ҳудудда жойлашган бўлсада, ичимлик сувидан кейинги йилларда қийналиб қолдик, – дейди Раҳмонқул бобо Элов. – Мавжуд сув минораси эскирган ва талаб даражасида сув етказиб беролмаётган эди. Сув минораси янгиланадиган бўлди. Бундан бир икки йил аввал қишлоғимизга енгил машинада етиб келиш ҳақиқий муаммо эди. Мана йўлларимиз яхшиланиб, ички йўлларимизгача асфальтланмоқда. Бугунги қабул давомида барча йўналишлар бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Қурилиш таъмирлаш ишлари бир пастда бошланиб кетди.    

Ижобий ҳал этилиши ва қўшимча муддат талаб этадиган ички йўлларни таъмирлаш, трансформатор ва темир-бетон устунлар ўрнатиб бериш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби масалаларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.  

Шу куни Сарчашма қишлоғидаги 57-мактабга ҳамкор ташкилотлар томонидан олиб келинган бадиий адабиётлар жамланмаси топширилди.  

Сайёр қабул байрам дастурига уланиб кетди. Вилоятдан ташриф буюрган бир гуруҳ санъаткорлар иштирокида ижро этилган куй-қўшиқлар барчани хурсанд қилди.  

03.07.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Джизакская область
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Ташкентская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Ташкентская область
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредитИшонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижанская область
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хорезмская область
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришИшонч телефони21 Май 202429 Май 2024Сырдарьинская область
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Республика Каракалпакстан
ПиллачиликИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Турар жой объектларининг вақтида фойдаланишга топширилмаслигиИшонч телефони4 Июль 202416 Июль 2024Навоийская область
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сырдарьинская область
Савдода истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишИшонч телефони8 Август 202420 Август 2024Ташкентская область
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлигиИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Республика Каракалпакстан
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024г. Ташкент
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хорезмская область

полезные ресурсы