Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Хоразмда юзлаб ишсиз аёлларнинг муаммолари ҳал этилди

Президент топшириғига асосан давлат раҳбари маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бандлигини таьминлаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Президент Халқ қабулхонасининг "Мурожаатдан даромадга" лойиҳаси доирасида  Хоразм вилоятининг Хазорасп, Шовот, Тупроққалъа ҳамда Янгибозор туманларида яшовчи деярли 400 нафар мурожаатчи аёлларнинг бандлигини таъминлашга эришилди. Мурожаатлар Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ўрганилиб, уларни ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Масалан, Тупроққалъа туманида  Президент Халқ қабулхонасига қилинган мурожаатлар асосида 15 та маҳаллада истиқомат қилувчи 115 нафар хотин-қизларга мақсадли равишда беш юз миллион сўм молиявий ёрдам ажратилди. Шулардан, 113 нафар ишсиз аёлларга замонавий тикув машиналари харид қилиниб, кооперация асосида етакчи 10 нафар тадбиркорга бириктирилди. Шу орқали уларга тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш, доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун имконият яратилди. Икки нафар эҳтиёжманд аёлларга гўзаллик салони жиҳозлари олиб берилди.

Тупроққалъа туманидаги "Саидлар" МФЙда истиқомат қилувчи 6 нафар ишсиз хотин-қизларга тикув машиналари олиб берилиб, тикувчилик хунари билан шуғулланиб келаётган тадбиркор Ёрқиной Раззоқовага бириктирилди. Хусусан, Шайдо Худойберганованинг доимий даромад манбаи бўлмаган. Эндиликда унинг ҳам бандлиги таъминланди.

Туманнинг "Соёпир" МФЙда яшовчи Дилрабо Исмоилова ва у билан бирга яна 11 нафар хотин-қизларга ажратилган тикув машиналари уларни бандлигини таьминлашга хизмат қилди.

Гулруҳ Шарипова, Насиба Собировалар ҳам шу пайтгача ишсизликдан қийналиб келаётган эдилар. Чевар бўлишга иштиёқи бору, аммо тикув машинаси олишга имконияти бўлмаган бу аёллар ҳам энди тажрибали  тадбиркор, ишлаб чиқараётган маҳсулотларини экспортга йўналтираётган  Норжон Искандаровага кооперация асосида фаолият юритиш учун бириктириб берилди.

Шу ўринда айтиш лозимки,  Тупроққалъа туманининг энг олис ҳудуди ҳисобланган "Саримой" МФЙдан 20 нафар, "Навбаҳор " МФЙдан 14 нафар,  банд бўлмаган хотин-қизларга шу зайлда тикув машиналари берилиб, жами, 34 нафарини иш билан таьминлашга эришилди.

Замира Болтаева боқувчисини йўқотган ижтимоиий ҳимояга муҳтож аёллардан бири. У Президент Халқ қабулхонасига  ишлаб даромад топиш истаги борлигини билдириб, бу борада амалий кўмак сўраган эди. Мурожаати қаноатлантирилиб, янги тикув машинаси ажратилди ҳамда маҳалласидаги чевар Дунё Бойжоновага бириктириб берилди. Шу каби 13 нафар ишсиз хотин-қизларга тикув машинаси ажратилди. Энди улар ҳам   доимий даромадга эришиши учун ҳаракат қила бошладилар. 

Янгибозор туманида ҳам  Президент Халқ қабулхонасининг ушбу хайрли  ташаббуси орқали 30 та маҳалладан 113 нафар хотин-қизлар доимий даромад топиш имкониятига эга бўлдилар. Уларнинг 35 нафари миграциядан қайтганлар, 48 нафари "Аёллар дафтари"га киритилганлар, 14 нафари "Ёшлар дафтари"га киритилган, 16 нафари ижтимоий ҳимояга мухтож аёллар. Улар катта тажрибага эга бўлган 31 нафар тадбиркор аёлларга кооперация асосида бириктирилди.

Янгибозор туманининг "Дўстлик" МФЙда яшовчи Қирмизи Масилова ҳам бандлик масаласида мурожаат қилганларнинг бири. Ўрганишларда унинг  оилавий аҳволи оғир эканлиги маълум бўлгач, тикувчиликка ўқуви борлигини инобатга олиб, тикув машинаси берилди. Бу имконият яна 2 нафар аёлларга берилиб, улар ҳам тадбиркор Шодия Қўшжоновага бириктирилди.

"Мурожаатдан даромадга” лойиҳасининг дастлабки босқичида бандлиги таъминланмаган оғир шароитдаги хотин-қизларни кооперация асосида ишлаб даромад топишларига имконият яратилган бўлса, кейинчалик улар орасидан тадбиркорликка  қобилияти борлари ўз оилавий корхонасини ташкил этилишига ёрдам берилади. Халқ билан мулоқотнинг янги тизими шу механизм асосида босқичма-босқич кенгайтириб борилади.

27.05.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Джизакская область
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Ташкентская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Ташкентская область
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредитИшонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижанская область
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хорезмская область
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришИшонч телефони21 Май 202429 Май 2024Сырдарьинская область
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Республика Каракалпакстан
ПиллачиликИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Турар жой объектларининг вақтида фойдаланишга топширилмаслигиИшонч телефони4 Июль 202416 Июль 2024Навоийская область
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сырдарьинская область
Савдода истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишИшонч телефони8 Август 202420 Август 2024Ташкентская область
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлигиИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Республика Каракалпакстан
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024г. Ташкент
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хорезмская область

полезные ресурсы