Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Хонадонлар, кўчалар ва маҳаллалар обод бўлмоқда

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Тоғайтемир, Қамаши туманининг Зафар, Нишон туманининг Гулистон ҳамда Миришкор туманидаги Олтинбошоқ маҳаллаларида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури мезонлари асосида кўнг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонини жорий этиш бўйича хонадонлар 4 та тоифага бўлиб олинди.

1-тоифага ҳеч қандай муаммоси мавжуд бўлмаган обод хонадон; 2-тоифага моддий шароити яхши, имконияти бор, лекин уй-жойи таъмир ва ободонлаштиришга муҳтож хонадон; 3-тоифага ўртача шароитда яшаётган уй-жойи таъмир ва ободонлаштиришга муҳтож хонадон; 4-тоифага эса ўта оғир шароитда яшаётган, уй-жойи таъмирга ва ободонлаштиришга муҳтож, тўлиқ ёрдам берилиши керак бўлган хонадонлар киритилиб, рўйхати шакллантирилди.

Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда “Обод кўча” мезонларини жорий этиш ишларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланди.

Ҳозирги кунгача вилоятда 4 та маҳалладаги таъмирталаб 40,6 километр йўлга шағал қопламаси ётқизилди. Аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 14 дона трансформатор таъмирланди ва 165 дона симёғоч устун ўрнатилди. Шу билан бир қаторда 3 километр табиий газ тармоғи таъмирланиб, аҳолига 413 дона маиший газ баллони тарқатилди. Шунингдек, маҳалла аҳолисига ҳамда маҳалладаги ижтимоий соҳа объектларига куз-қиш мавсумида кўмир ёқилғиси етказиб берилди.

Маҳаллалардаги ўзгаришларга аҳоли вакиллари ҳам бефарқ эмас.

– Маҳалламизда бўлаётган ўзгаришларни тасаввур ҳам қилмаган эдик, – дейди Зафар маҳалласида яшовчи Баҳром Мўминов. – Ички йўлларга асфалт ва қум-шағал қоришмаси ётқизилмоқда. Электр таъминоти яхшиланиб, маиший газ баллонлар ўз вақтида етказиб берилмоқда. Биз маҳалла аҳли ҳам қўл қовуштириб турмасдан қўлимиздан келганча ёрдам беряпмиз. Уйларимизни, кўчамизни ҳашар уюштириб обод қиляпмиз. 

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида мазкур маҳаллалардаги 310 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган бўлса, 5 минг 889 нафар фуқаро тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, вилоятдан танлаб олинган 4 та маҳаллада маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳам бўлиб ўтмоқда.

Хонадон маданиятини юксалтириш, хонадонларни обод ҳамда кўркам қилиш, қурилиш меъёрлари ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш бўйича 78 та тадбир ўтказилиб, 4 минг нафардан ортиқ фуқаро қамраб олинди. Тадбирда иштирок этганларнинг 1 минг 755 нафари ёшлар бўлса, 2 минг 359 нафарини хотин- қизлардир.

Оилаларда фарзанд тарбияси, хонадон аъзоларининг бандлиги, шу жумладан, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, касаначиликни ривожлантириш бўйича 55 та тадбир ўтказилган. Низоли ва нотинч оилалар билан 25 марта суҳбатлар уюштирилди.

Бундан ташқари, ушбу маҳаллаларда маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш бўйича кўплаб танловлар ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича мунтазам спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. 

17.11.2023

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область

полезные ресурсы