Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги Хомработ маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида кенг кўламдаги ободончилик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда маҳаллада 6 та қишлоқ мавжуд бўлиб, 807 та оилада 3307 нафар аҳоли истиқомат қилади.
– Дастур доирасида маҳалламизда 2,8 км умумфойдаланувдаги йўллар жорий таъмирланиб, 1 км йўлга шағал тўкилди. 5,6 км йўл эса асфальт қилиниши режалаштирилган, – дейди МФЙ раиси Искандар Эгамов. – Электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида жами 13,3 км кабеллар янгиланиб, 2 та трансформатор пункти, 275 дона темир бетон таянч устуни ўрнатилди. Аҳоли мурожаати ва талабларидан келиб чиқиб, қўшимча яна 25 дона темир -бетон таянч устуни олиб келинди. Олдиндан мавжуд 8 та трансформатор пунктида эса мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Маҳаллада узоқ йиллардан буён ечимини кутиб турган муаммолар кўп. Шундай муаммолардан бири ичимлик суви муаммосидир. Маҳалла аҳолисининг марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 28,1 км ичимлик суви тармоқлари тортиш режалаштирилган. Бугунга қадар 4,5 км ичимлик суви қувурлари тортилди.
Шунингдек, 600 метр газ қувурлари, 1 дона газ тарқатиш пункти жорий таъмирланди. Ҳудуддаги 814 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиларига белгиланган режа- жадвал асосида газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмоқда.
Маҳаллада пиёдалар йўлакчаси қурилиб, ёритиш чироқлари ўрнатилди. 2 та қабристонда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, тартибга келтирилди. Оилавий шифокор пункти таъмирланиб, компьютер жамланмаси ҳамда мебеллар билан таъминланди. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси эса қайта реконструкция қилинди.
Айни пайтда аҳоли хонадонларини тартибга келтириш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш бўйича ободонлаштириш ишларига масъул корхона ва ташкилотлар томонидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |