
Бугунги кунда мамлакатимиздаги ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг асосий вазифаси аҳоли орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, мурожаатларни тинглаш, муаммоларни ўрганиш ва фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал этишдир.
Худди шу мақсадда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Дўстлик тумани фуқаролари ҳузурига бориб, шу туман аҳолиси учун навбатдаги “сайёр қабул”ини ўтказди. Туман марказидаги “Маданият саройи”да ташкил этилган фуқаролар “сайёр қабул”ида, вилоятдаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, вилоят, туман секторлари, мутасадди идора ва ташкилотлари раҳбар ва масъуллари ҳамда шу туманда истиқомат қилувчи аҳоли иштирок этди.
Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллалардаги ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишлари, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти, йўл қурилиши ва шу каби фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишда, туманда сезиларли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаш лозим.
Қабулга келган 50 дан ортиқ фуқароларни вилоят ҳокими ва тегишлилиги бўйича секторлар ҳамда идора ва ташкилотлар раҳбарлари бирма-бир қабул қилиб, юзма-юз мулоқотда бўлди. Фуқаролар мурожаатлари тингланиб, қайд этиб борилди. 13 нафар фуқаронинг мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |