
Фарғона вилояти Данғара туманида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Тегишли идоралар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида қарийб саккиз соат давом этган қабулда 200 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилди.
Фуқаролар томонидан бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, уй-жой, моддий ёрдам олиш, таълим контрактини тўлашга кўмаклашиш, банк кредити ажратиш, яшаш шароитларини яхшилаш, субсидиялар ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ишга тиклаш, суд қарори ижросини таъминлаш, тиббий хизматлар, шу жумладан, мураккаб жарроҳлик амалиётлари орқали юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш каби масалаларда қилинган мурожаатларнинг кўпи қабул чоғида ўз ечимини топди. Ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар жойида соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |