“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлинмаси томонидан “Обод маҳаллам” номли лойиҳаси доирасида фуқаролар йиғинларида ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Лойиҳа иш режаси бўйича ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлардан кўзланган асосий мақсад – ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишдан иборатдир.
“Маҳалла” хайрия жамғармаси жамоат фонди Амударё тумани бўлинмаси бошлиғи Баҳодир Болтабоев раҳбарлигидаги гуруҳ аъзолари Қипчоқ овул фуқаролар ҳудудидаги ишлар билан яқиндан танишди. Дастлаб “Қорақалпоқйўлкўкалам” унитар корхонаси аъзолари, Қипчоқ ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини бориб кўрди. Бекберган Тилеўбоев, Ҳамро Чўтбоев томорқаларидаги иссиқхоналарда эрта пишар мева ва сабзавотлар, боғбон Тўлибой Худойбергановнинг боғида нашвати, олма, узум етишитирилмоқда. Маҳалла фаоли Мадрим Наметов овулдаги яхши ўзгаришлар ҳақида фахрланиб гапирди. Уйшин маҳалласидаги Омонбой Жалолов хонадони иссиқхонасида турли хил гул навлари етиштирилмоқда.
“Маҳалла” хайрия жамғармаси жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси бошлиғи Баҳодир Болтабоевнинг таъкидлашича, амалга оширилаётган “Обод маҳаллам” лойиҳаси бўйича “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида Тўлқин, Қумёп, Чойкўл, Қиличбой, Бобур овулларида ҳамда Фаровон маҳалласида “Маҳалла боғи” ни яратиш кўзда тутилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |