
Термиз шаҳридаги Мангузар маҳалласида эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар учун қурилган 10 та ижтимоий уй-жойни фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар, янги уйларнинг соҳибалари иштирок этган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилаётган эътибор аҳоли, айниқса, уй-жойга муҳтож, боқувчисини йўқотган хотин-қизларни турар-жой билан таъминлашда ҳам ўз ифодасини топаётгани таъкидланди. Бунинг учун ҳудудларда барча қулайликларга эга ижтимоий уй-жойлар барпо этилаётгани қайд этилди.
Жорий йилда ҳам Сурхондарё вилоятида хотин-қизларни ижтимоий уй билан таъминлаш давом эттирилиб, ҳудудларда қурилиш-бунёдкорлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Термиз шаҳрида янги барпо этилган ўнта уйга воҳа маркази ва туманлардан танлаб олинган уй-жойга муҳтож, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар кўчиб ўтди.
Тадбиркор Бехзод Юлдошев бунёд этган ихчам уйлар барча замонавий қулайликларга эга. Кенг, ёруғ хоналар юксак дид билан барпо этилган.
Тадбирда янги хонадонлар эгаларига вилоят ҳокимлиги маиший техника ва бошқа совғалар туҳфа қилди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |