Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзили Тошкент шаҳри бўлди.
Ишчи гуруҳ таркибига 30 та вазирлик ва идоралар, шаҳар, туман секторлари, соҳавий ташкилотлар вакиллари жалб этилиб, ҳар бир туман ҳокимияти қошида тезкор гуруҳлар штаблари ташкил этилди.
Фаолият давомида шу кунга қадар пойтахтнинг 533 та маҳалласидаги 700 мингдан зиёд хонадондан 43% ўрганилди. Уйма-уй юриш давомида 41 мингга яқин муаммолар аниқланиб, 20 мингдан зиёди жойида ҳал этилди, қолган масалалар бўйича ишлар назоратга олинди.
Таъкидлаш керакки, аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида қатор кенг қамровли ижобий ишлар амалга ошириляпти.
Жумладан, аҳоли орасида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан 7 487 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 222,1 млрд. сўм кредитлар ажратилди. Шундан, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 21 нафар фуқарога 509 млн. сўм кредит ажратилди.
Соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза масалалари бўйича эса 8 011 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган 429 нафар бемор шаҳар шифохоналарига ётқизилди, 19 нафари республика муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди. 25 нафар бемор шаҳар шифохоналарига ётқизилиб, юқори технологик амалиёт ўтказилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган 146 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга бир маротабалик ёрдам сифатида 1,2 млн. сўмдан жами 175,2 млн. сўм моддий ёрдам ажратилди.
Пойтахтнинг коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолати ва уларни яхшилаш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди.
Хусусан, туманларда 15 та газ тақсимлаш пунктлари, 271 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди, 6,3 км газ тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳрида 39 км янги тармоқ тортилиб, 5 та трансформатор, 30 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди.
Шаҳар бўйича 32,0 км эскирган ичимлик сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг пойтахтда бажарилиш ишлари ҳам гуруҳ аъзоларининг алоҳида назоратида бўлиб келяпти.
Мисол учун, Чилонзор туманида 4,3 км ирригация тармоқлари тозаланиб, лойиҳа доирасида 3000 дона гул кўчатлари экилди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Олмазор – Чиноз”, “Янги йўл – Пахта”, “Пахта – Олмазор” йўналишлари, “Олмазор – Чиноз” бекатлари оралиғида жами 4,9 км темир йўл ёқаларида дарахт буталари оқланиб, ерга ишлов берилиб, ободонлаштириш, ҳудудни чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |