
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Учқўрғон туманида бўлди.
Вазир Наманган вилоятининг ушбу туманида кооперация усулида интенсив балиқ етиштириш жараёни ва аҳоли хонадонларида томорқа ерларидан унумли фойдаланиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Хусусан, “Соҳил” маҳалла фуқаролар йиғинида “Учқўрғон форель балиқлари” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган бўлиб, ушбу лойиҳа ижтимоий дафтарларга киритилган ўнлаб фуқароларни қамраб олган. Шу билан бирга ҳозирда Учқўрғонда аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш ҳамда кооперация усулида “хонадон – кооперация – кластер” занжири яратилиб, 245 нафар фуқаро бандлиги таъминланган.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |