
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари А.Муҳаммадиев ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида Қашқадарё вилоятининг Косон туманида сайёр қабул ташкил этилди. Туманнинг “Нартичуқур” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 150 га яқин фуқаронинг мурожаатлари тингланди.
Косон тумани ҳудуди жиҳатидан вилоятнинг энг катта туманларидан бири ҳисобланади. Бу ерда 300 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. 75 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, қабулда туманнинг олис ҳудудларида жойлашган маҳалла фуқаролари ҳам ўз мурожаатлари билан иштирок этди.
Мулоқот давомида фуқароларнинг меҳнат муносабатлари, бандлик, йўл қурилиши, давлат хизматларидан фойдаланиш, мулкий ҳуқуқларга оид бир қатор масалалари масъуллар томонидан кўриб чиқилди.
Қабул давомида 34 га яқин фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилиб, 11 та мурожаат иш юритувига олинди. Давлат хизматлари маркази томонидан 65 та хизмат кўрсатилган бўлса, ФҲДЁ бўлими томонидан 12 та мурожаат жойида ҳал этилди. 4 нафар фуқарога ID карталари топширилди. 2 нафар фуқарога даволаниши учун ордер бериладиган бўлди. 5 нафар фуқарога тадбиркорлик қилиши ва ўз-ўзини банд қилиши учун замонавий 5 дона чарх мосламаси топширилди.
Бундан ташқари, қабулга келганларга вилоят тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан 2 нафар фуқарога электрон ногиронлик аравачаси, 5 нафар фуқарога овозли танометрлар топширилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |