Андижон вилояти Балиқчи туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган оилаларда яшаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, айниқса, бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Тумандаги 66 та маҳалла фуқаролар йиғинида 4 минг 100 нафар аёл “Аёллар дафтари” га киритилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида уларнинг барчасига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз 1 минг 319 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди. Бир гуруҳ аёлларга деҳқончилик қилиш учун ижара асосида 10 сотихдан ер ажратиб берилди.
Туманда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 419 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилиб, уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк ҳудудий филиаллари томонидан кредитлар ажратилди. Айни кунда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. Туман ҳокими Жасурбек Абдураимов, сектор раҳбарлари иштирокида ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида субсидия ажратилган "Аёллар дафтари" да турувчи 39 нафар аёлга тикув машиналари топширилди.
– Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Моҳичеҳра Ҳожиматова. – Туманимизда ҳам бу борадаги ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Натижада кўплаб опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланмоқда, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилмоқда.
Умуман туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, “Аёллар дафтари”да турувчи эҳтиёжманд аёлларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича юқоридаги каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |