Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Туман ҳокимидан хайрли ташаббус

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуров ташаббуси билан эҳтиёжманд, турмуш тарзи оғир оилаларнинг бемор болаларини саховатпеша тадбиркорлар ҳомийлигида даволаш ғояси илгари сурилди.

–Ҳамкор ташкилотлар томонидан ўрганишлар натижасида туманда 1-10 ёшли болалар ўртасида туғма юрак нухсони(пороги), юрак етишмовчилиги ёки бошқа касалликлар билан оғриб, юқори даражали жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган 200 дан ортиқ хаста ўғил-қиз аниқланди,–– дейди туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Марат Рўзиев. –Дастлабки босқичда нисбатан оғир 22 нафар бемор бола саралаб олинди. Уларга саховатпеша ҳомий тадбиркорлар бириктирилди. Зудлик билан амалга оширилиши зарур бўлган жарроҳлик амалиётлари учун 25 миллион сўмдан 80 миллион сўмгача, умумий қиймати 1 миллиард 100 миллион сўмдан зиёд маблағ тегишли тиббиёт муассасалари ҳисоб рақамига кўчириб берилди.  

Хайрли лойиҳа асосидаги бу жарроҳлик амалиётлари ота-оналар талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент педиатрия тиббиёт олийгоҳида, “АKFA MEDLINE” тиббиёт марказида, Самарқанд ҳамда Хоразм тиббиёт олийгоҳлари клиникаларида юқори даражада ўтказилди. Жумладан, 2014 йилда Буктарой маҳалласида туғилган Мироншоҳ Рамазоновда туғма юрак нуқсони –тетрадосалло ташхиси билан тезкор жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун ҳудуддаги “Садбарг” ҳамда “Эъзоз мебель” МЧЖ лари томонидан пойтахтдаги “АKFA MEDLINE” тиббиёт маркази ҳисоб рақамига талаб қилинган 45 миллион сўм маблағ бир кунда ўтказиб берилган.  

“Ғолиб кластер” МЧЖ ҳамда нефт-газ бурғулаш ташкилоти 2015 йилда Қорахони маҳалласида туғма юрак нуқсони – қоринчалараро туғма тўсиқ дефекти билан туғилган Мирфайз Мамашариповнинг жарроҳлик амалиёти учун ҳомийлик ёрдамини кўрсатди. Операцияга зарур бўлган 47,5 миллион сўм маблағ республика Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига ўтказилди. 

Муҳими, юқоридаги барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтди. Эндиликда улар бир йил мобайнида туман тиббиёт бирлашмасининг назоратида даволаниш–тикланиш босқичини ўтайди. Соғлом ҳаётга қайтганларидан сўнг касалликлар билан оғриган болалар рўйхатидан чиқарилади.  

Мана шундай саховатпеша инсонлар томонидан соғлом ҳаётга қайтаётган болалар ва уларнинг ота-оналари яъни 22 та оила вакиллари туман ҳокимлигида жам бўлди. Улар халқимизга хос хайр-саховат йўли билан нуридийдаларини даволашда беминнат ёрдамини аямаган барчага, туман ҳокимлиги ва тадбиркорлик субъектларига ўз миннатдорлигини билдирди. Мўътабар отахон ва онахонлар қўлларини дуога очиб, юртимиз тинчлиги, юртдошларимиз бахти-саодатини тилаб, ҳар бир хонадонда саломатлик ҳукмрон бўлишини, орамиздан меҳр-оқибат кўтарилмаслигини сўраб ният қилишди. 

Учрашувда туман ҳокими Шерзод Ашуров ташаббускор тадбиркорларга ўз миннатдорлигини билдирди. Ғиждувон туманида улар билан биргаликда меҳр-мурувват ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар қалбига қувонч улашишдек хайрли тадбирларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.  

16.09.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы