
Юртимизда аҳоли муаммоларни ҳал этиш ва мурожаатларга ижобий ечим топиш борасида манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун барча тизим раҳбарлари жойларга чиқиб, аҳоли вакиллари билан учрашмоқда. Уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб, ечим изламоқда.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрига яқиндагина тайинланган ҳоким – Назирбек Раҳмонов “Кончилар” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Зайниддин Ҳайдаров тақдир тақазоси билан ногиронлик аравачасига михланган. У ҳам мурожаатига ижобий ечим топиш мақсадида ҳоким қабулига келди. Учрашувда кутилмаган ҳолатдан Зайниддин ака шошиб қолди. Шаҳар ҳокими унга пешвоз чиқиб, хонага киришига кўмаклашди.
“Олтин водий” МФЙда истиқомат қилувчи Зайниддин Ҳайдаров қабулда нафақасини хонадонига олиб боришмаётганини билдирди. Шу жойнинг ўзида мурожаат ижобий ечим топиб, мутасаддиларга кўрсатма берилди ва ҳокимнинг ўзи бу масалани доимий назоратга олишини таъкидлади. Учрашувда кўзи ожиз туғилган қизининг операцияси учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган Гулмира Ҳасанованинг, иш излаб идорама-идора сарсон бўлган Шаҳноза Норованинг ҳам муаммолари ижобий ҳал этилди.
“Кончилар” маҳалласида қарийб беш соат давом этган учрашувда турли масалаларда 30 га яқин мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |