
Самарқанд вилояти судлари раисларининг бу галги сайёр қабули Булунғур туманида ўтказилди.
Туман маҳаллалар марказида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабул доирасида Самарқанд вилояти суди раиси Олим Ҳайитов ҳамда вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев ижарага ер олган фуқаролар билан учрашди.
Тумандаги Олмазор, Мингтепа, Каттақишлоқ, Боғбон, Бешқўтон маҳаллаларида истиқомат қилувчи 320 нафар фуқаролар очиқ электрон танловларда ғолиб бўлиб, ижарага ер олган. Вилоят суди раислари ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича тушунча беришди. Шунингдек, Олий суд томонидан тайёрланган методик қўлланма тарқатилди.
Сайёр қабулда тадбир давомида 36 нафар фуқаро турли масалаларда мурожаат қилди. Алимент, никоҳ, уй-жой, фермерлик фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан қилинган мурожаатларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган 14 нафар фуқаро сайёр қабулда вилоят суди раисига мурожаат қилди. Улар қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир қилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган 9 нафар шахс қонуний енгиллик сўраб мурожаат қилди. Уларнинг ҳар бири билан суҳбат ўтказилиб, хатоларини тушуниб етганлиги ва бартараф қилганлиги инобатга олинди.
Тадбирлар давомида сайёр суд мажлиси ташкил этилди ва ҳар бир мурожаат алоҳида-алоҳида кўриб чиқилди ва ижобий ҳал этилди. Сайёр қабулда ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, ижобий ҳал этилишига ҳаракат қилинди. Айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |