Бухоро вилоятининг 544 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли турмуш даражасини юксалтириш мақсадида асосий драйвер йўналишлар белгилаб олинган.
Эндиликда ёрдамчилар томонидан маҳаллаларда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, иссиқхоначалик, деҳқончилик, боғдорчилик, хизмат кўрсатиш йўналишлари ривожлантирилмоқда.
Ромитан туманидаги 1-секторга қарашли “Қалайчорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини иш билан банд қилиш, доимий даромадли бўлишини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида ҳоким ёрдамчиси томонидан “Микрокредит банк” АТБ туман филиалидан имтиёзли кредит асосида 42 та оилага жами 57 бош қорамол, 10 та хонадонга 50 та қўй, 8 та оилага 400 бош парранда тарқатилди. 4 та хонадон томорқа ер майдонида 9 сотих иссиқхона ташкил этилди.
– Ўзимизга бириктирилган маҳаллани обод қилиш, фуқаролар учун зарур шароитларни яратиб бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш асосий мақсадимиздир, – дейди ҳоким ёрдамчиси Замир Бахшуллаев. – Ушбу ташкиллаштирилган ишлар маҳаллаларнинг иқтисодий юксалишига, камбағалликни қисқартиришга, аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |