Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига жорий йилнинг шу кунига қадар Бухоро вилояти Пешку туман фуқаролари томонидан 3 минг 756 та келиб тушган.
Мурожаатларнинг 3 минг 725 та кўриб чиқилган. 3 минг 383 таси ёки 91 фоизи қаноатлантирилган. Шундан 2 минг 789 таси ёки 75 фоизи ижобий ҳал қилинган. Бу ўтган йилнинг шу вақтига таққослаганда мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси 22 фоизга ошган, деганидир.
Бунинг асосий сабабларидан бири Халқ қабулхоналари билан бирга сектор раҳбарларининг энг оғир ва олис ҳудудларда ишлашни “маҳаллабай” ташкил этгани ҳамда сайёр қабуллар натижасидир.
2021 йил декабр ойи бошида туман Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан Навбаҳор маҳалласидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашув ўтказилган эди. Натижада 22-хонадонда яшовчи фуқаро Р. Салимова ўзи яшаб турган хонадони ва қўшниларнинг хонадонларидаги электр симлари уланган бўлиб, очиқ ҳолатда қолдириб кетилганлигини билдиради. 23-хонадонда яшовчи фуқаро Н.Исматова хонадонидаги иситиш мосламаси (аристон) носоз ҳолатга келганлигини айтиб ёрдам сўрайди.
– Туман Халқ қабулхонаси томонидан мазкур мурожаатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида мурожаатни виртуал тизим орқали қонуний кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилиб, назоратга олинди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пешку туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Раҳмонов. – Ҳозирги кунда ушбу мурожаатлар “Пешку бунёдкор қурилиш монтаж" МЧЖ корхонаси томонидан бартараф этилди.
Пешку туманининг Навбаҳор МФЙдаги Навбаҳор кўчасида 2 та 4 қаватли энергия самарадор ва кам углеводли уйлар “Пешкў Бунёдкор қурилиш монтаж” МЧЖ ҳамда “Пешкў Ғишт сервис” хусусий корхонаси томонидан қурилган.
Мазкур уйлар 20 йиллик имтиёзли кредит асосида кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқароларга берилган.
– Ногиронлиги бор қизим Раъно Салимова билан шу уйда яшаймиз, - дейди Рахима Салимова. –Уйимизнинг том қисмида қуёш панеллари ўрнатилган. Телевизор кўришда, чироқларни ёқишда хонадонимизда қуёш панелларидан фойдаланамиз. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший техникалар ҳам бемалол мана шу қуёш панелларидан олинадиган электр энергияларда ишлайди. Оиламизнинг иқтисодига жуда ҳам фойда. Лекин қурувчилар томонидан хонадонимиздаги ва қўшниларнинг хонадонларидаги электр симлар улаб, очиқ ҳолатда қолдириб кетилгани учун мутасаддиларга мурожаат қилдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |