
Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси янгидан қурилди.
Энди болажонлар янги йилда янги боғчага боришади.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, мактабгача таълим бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари, тарбияланувчилар ҳамда уларнинг ота-оналар иштирок этди.
Маросимда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ва бошқалар сўзга чиқиб, йиғилганларни Янги йил ва маҳаллада янги болалар боғчаси очилгани билан самимий қутлади. Замонавий ва кўркам қиёфада бунёд этилган ушбу таълим-тарбия маскани сармичлик болажонларни ватанга муносиб фарзандлар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Тадбирнинг расмий қисми ниҳоясига етгач, иштирокчилар барча шароитлар мужассам этилган муассаса биноси ва болажонлар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан таништирилди. Икки қаватли муҳташам мактабгача таълим ташкилотининг бири-биридан чиройли, кенг ва ёруғ хоналари, ётоқхоналари, мусиқа ва бадиий гимнастика залининг деворлари тарбия масканига хос тарзда чиройли расмлар билан безатилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўйин майдончалари, ошхона замонавий тарзда жиҳозланган. Мўжазгина кутубхона жавонидан болаларга мўлжалланган асарлар ўрин олган.
Инвестиция дастури асосида 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига барпо этилган мазкур замонавий боғча 120 нафар жажжи ўғил-қизлар учун мўлжалланган. Ушбу МТТда болажонларнинг етук авлод бўлиб камол топишлари учун рус, инглиз тиллари, спорт ва моҳир қўллар тўгараклари фаолият олиб бормоқда.
Янги боғчада 29 нафар, асосан “Аёллар дафтари” рўйхатида турган янгиободлик хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |