Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Халқ қабулхонаси: мурожаат ва ечим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Халқ қабулхонасига жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролардан жами 1 минг 638 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг 1 минг 378 таси туман Халқ қабулхонаси назорати остида кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган масалаларнинг 1 минг 97 таси ижобий ҳал этилган. 124 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, қолган 56 таси ўрганиш жараёнида.

– Фуқароларнинг мурожаатларини жойида ижобий ҳал этиш мақсадида Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг жойларда шахсий ва оммавий сайёр қабуллари ташкил этиб келинмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ромитан туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Муясаров. – Ўтказилаётган сайёр оммавий қабуллар жараёнида фуқаролардан жами 439 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 334 таси яъни 76,1 фоизи жойида қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида туман Халқ қабулхонаси режасига биноан жорий йил ўтган даври мобайнида тумандаги 21 та ташкилотда мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ўрганилган.

– Шунингдек, секторлар, давлат идоралари, ташкилотларнинг аҳоли муаммолари билан ишлаш ҳолатлари бўйича 10 маротаба мониторинг ўтказилди, – дейди Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Муясаров. – Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар жараёнларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган масъул ходимларга нисбатан тегишли интизомий таъсир чораларини қўллаш юзасидан туман Халқ қабулхонаси томонидан киритилган 69 та таклиф ва тақдимнома асосида, тумандаги ташкилотларнинг 39 нафар ходимига нисбатан "ҳайфсан", 1 нафар ходимга нисбатан жарима жазоси, 1 нафар ходимни ишдан бўшатиш чоралари қўлланилди.

06.12.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы