
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти Жондор туманидаги Халқ қабулхонасига жорий йил ўтган даврида фуқаролардан 1 минг 865 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларнинг 1 минг 458 таси туман Халқ қабулхонаси назорати остида кўриб чиқилган. Ушбу кўриб чиқилган масалаларнинг 1 минг 142 таси ижобий ҳал этилган. 248 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Қолган 68 таси ўрганиш жараёнида.
Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини жойида ижобий ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ташкилот раҳбарларининг жойларда шахсий ва оммавий қабуллари ташкил этилмоқда. Сайёр ва оммавий қабуллар жараёнида фуқаролардан жами 418 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларни 66,2 фоизи жойида қаноатлантирилган. – "Ўзагролизинг" МЧЖ билан "МТЗ-80" тракторини лизинг асосида сотиб олиш учун шартнома имзолагандим ва тўловларини амалга оширдим, – дейди Жондор тумани Ёш куч маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳайдар Ҳамроев.
– Шартнома бўйича бир ой муддатда шартнома ижро қилиниши кўрсатилган бўлсада, уч ойдан буён трактор ололмаётганимдан норози бўлиб ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим қисқа муддатда қаноатлантирилди. Фермер хўжалигига "МТЗ-80" трактори олиб берилиши таъминланди. – Халқ қабулхонасининг иш режасига мувофиқ, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги 8 та ташкилотнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ихтиёр Каримов.
–Шунингдек, секторлар ва давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг аҳоли муаммолари билан ишлаш ҳолатлари бўйича 16 маротаба мониторинг ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар жараёнларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган ходимларга нисбатан тегишли интизомий таъсир чораларини қўллаш мақсадида 29 та таклиф ва тақдимнома киритилди. Халқ қабулхонасининг таклиф ва тақдимномалари асосида тумандаги ташкилотларнинг 2 нафар ходимига нисбатан жарима жазоси, 13 нафарига нисбатан "Ҳайфсан" ва 20 нафар ходимига нисбатан огоҳлантириш чоралари қўлланилган.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |