Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Тўйга муносиб тўёна

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 3 та Бешработ, Кўлхатиб, “Мўминобод” маҳалла марказлари мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

“Бешработ” маҳалла маркази мажмуаси давлат хусусий шерикчилиги асосида тадбиркор Собир Райимов томонидан барпо этилди. Зарур барча жиҳозлар билан таъминланди. Қурилиш, жиҳозлаш ишлари учун 250 миллион сўм маблағ сарфланди. Шу пайтгача маҳалла фуқаролар йиғини мослаштирилган бинода фаолият олиб бораётган эди. Кўркам ва замонавий бино қурилиб фойдаланишга топширилиши тузилма ходимлари иш унумдорлигини ошириш баробарида, маҳалла аҳли учун ҳам қатор қулайликлар яратади.  

“Мўминобод” маҳалла маркази мажмуаси тадбиркор Нодир Исмоилов томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида барпо этилди. Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган мазкур бинода маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланган. Қурилиш, жиҳозлаш ишлари учун 260 миллион сўм маблағ сарфланган.

“Кўлхатиб” маҳалла маркази мажмуаси хусусий шерикчилик асосида тадбиркор Мирмухсин Боймуродов томонидан барпо этилди. Қурилиш, жиҳозлаш ишлари учун 270 миллион сўм маблағ сарфланди. Замонавий маҳалла маркази биносида барча шароитлар яратилган. Маҳалла раиси ва ўринбосарлари, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар ажратилган. Компьютер, мебель, тегишли адабиётлар билан таъминланди.

Бу кўркам мажмуаларнинг жуда қисқа фурсатларда бунёд этилиши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги тўйи арафасида ишга туширилиши мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ифодасидир.

Тадбирда мажмуаларни бунёд этилишида муносиб ҳисса қўшган барча мутасадди раҳбарларга, фаолларга, шу билан бирга қўли гул бунёдкорларга миннатдорчилик билдирилди.

23.08.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы