
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Термиз филиалида бўлиб, шифохонадаги шароитлар билан танишди.
Юз ўринга эга тиббиёт марказ аҳолига гематологик ва трансфузиологик ёрдам кўрсатиш, шундай касалликларнинг олдини олиш ҳамда уларни даволашга ихтисослашган. Бу ерда беморларга стационар, амбулатор тартибда хизмат кўрсатилади. Муассаса замонавий нур терапияси ускуналари билан жиҳозланган.
Жорий йилда шифохона учун 150 ўринли янги бино барпо этиш, бу ерда болалар онкологияси, болалар ва катталар учун онкогематология бўлимларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Вилоят раҳбари марказда яратилган қулайликларни кўздан кечирди. Даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди. Уларга шифо тилаб, Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан байрам совғаларини топширди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |