Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими самара бермоқда

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан маҳаллаларда ободонлаштириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Обод кўча” ва “Обод хонадон” мезонларини кенг тарғиб этиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш бўйича пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Асалобод маҳалласида бажарилаётган амалий ишлар бунга яққол мисолдир.

Айни пайтда маҳалла ҳудудида асфальт ётқизиш ишлари якунига етказилган бўлса, 4 та болалар майдончаси ҳам қуриб битказилди. Бундан ташқари, ёшларни оммавий спорт ва жисмоний тарбияга жалб этиш борасида футбол, баскетбол ва волейболга ихтисослашган спорт майдони қуриб, фойдаланишга топширилди.  

– Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган муҳим вазифалардан бири бу ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни маънан етуклиги билан бир қаторда, жисмоний баркамоллигини ҳам таъминлаш, — деди маҳалла раиси Ф.Ҳодиев. 

– Бугун фойдаланишга топширилган бу каби спорт майдончалари айни шу эзгу мақсадларга хизмат қилиши аниқ. Ўтган давр давомида маҳалла ҳудудида бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Хусусан, маҳалла ҳудуди ободонлаштирилиб, мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар”га киритилган оилалар, шунингдек, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи эҳтиёжманд хотин-қизларнинг йигирма нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда маиший техника воситалари берилди.  

Ҳозир маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар хонадонларини таъмирлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.  

Амалга оширилган ишларга айни пайтгача 460 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бу ерда навбатдаги ишлар яна босқичма-босқич бажарилиши режалаштирилган.  

13.04.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы