
Фарғона вилояти Бағдод туманида “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган 150 нафар ёшлар ҳамда меҳнат мигрантларига 12 сотихдан экин ер майдони ажратиб берилди.
Тумандаги “Арамати Багдада” хусусий корхонаси бир неча йилдирки, хорижий давлатларга қалампир экспорт қилади. Ўтган йилда ушбу корхона қошида “Караван Багдад” ёшлар кооперацияси ташкил этилиб, 100 нафар йигит-қизга экин ер майдонлари берилди. Ёшлар ўзлари учун ажратиб берилган майдонларда қалампир етиштириб, 15-20 миллион сўмдан даромад олишди.
Мазкур тажриба жорий йилда янада кенгроқ қулоч ёзди: энди бу кооперация ўз сафида 250 нафар ёшларни бирлаштирди. Эътиборлиси, уларга қалампир кўчатлари, зарур минерал ўғитлар кооперация усулида етказиб берилади, техника таъминоти ҳам ташкилотчилар зиммасида. Ер эгалари фақатгина меҳнат қиладилар: 12 сотих майдондан 2-3 мартадан ҳосил олиш уларнинг саъй-ҳаракатлари ва қанчалик ишбилармон эканига боғлиқ.
Достонбек Қорабоев “Муқимий” номли маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. У ишсиз бўлиб, “Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган.
Достонбек ёшларга кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан жудаям мамнун. Ўзи учун ажратиб берилган ерда қалампир парваришлаб, юқори ҳосил кўтармоқчи.
–Шу ерда ишлаб, ҳалол меҳнат қилиб, оиламиз даромадига ўз ҳиссамни қўшиш имконияти берилганидан хурсандман, - дейди у.
Шу куни 18 гектар ер майдони тўлиғича ёшларга бўлиб берилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |