Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида “Аёллар ва болаларни зўравонликлардан ҳимоя қилиш, “Аёллар дафтари” асосида ижтимоий ёрдам механизмлари” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Умида Абдуллаева, туман ва шаҳар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ички ишлар органлари масъул ходимлари, фаол аёллар ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Семинарда соҳадаги долзарб янгиликлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 июлдаги 441-сон қарори билан 2020 йилда қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берилди.
– Илгари “Аёллар дафтари” ва бошқа рўйхатлар асосида ёрдамлар фақат рўйхатга киритилган фуқароларга берилар эди. Лекин кўплаб эҳтиёжманд оилалар ушбу тизимдан четда қолиб кетарди, – деди Умида Абдуллаева. – Янги механизм мазкур муаммоларни бартараф этиб, ёрдамларни адолатли ва рақамлаштирилган тартибда тақсимлаш имконини яратади.
Маълумотларга кўра, ижтимоий ёрдам энди туман ва шаҳар миқёсидаги махсус реестрлар, аҳоли статистикаси ҳамда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали идоралараро ҳамкорликда тақдим этилади.
Шунингдек, семинарда 2025 йил 15 августдан бошлаб “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ваучер тизими орқали ёрдам кўрсатилиши эълон қилинди. Бу усул эҳтиёжманд аҳолини манзилли қамраб олиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.
Тадбир давомида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Сабоҳат Бобоева Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сон қарори — “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳужжат мазмунини ҳам кенг ёритиб берди.
Семинар якунида иштирокчилар мутахассисларга саволлар йўллашди ва амалий тавсиялар олишди. Тадбир соҳадаги ислоҳотларни жойларда самарали татбиқ этишда муҳим билим ва кўникмалар манбаи бўлди.
Murojaat tasnifi | Yuborish usuli | Kelib tushgan sana | Ko'rib chiqilgan sana | Hudud |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 May 2024 | 23 May 2024 | Xorazm viloyati |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 May 2024 | 18 Sentabr 2024 | Navoiy viloyati |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Aprel 2024 | 19 Aprel 2024 | Andijon viloyati |
Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Iyun 2024 | 21 Iyun 2024 | Qoraqalpog`iston Respublikasi |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Noyabr 2023 | 27 Fevral 2024 | Toshkent viloyati |