2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сектор раҳбарлари ёшлар ва тадбиркорларнинг кўмакдоши бўлиши керак

Уста кулоллар юрти Риштон туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида кўплар лойиҳалар ҳаётга татбиқ этиляпти.

Туман маркази бугун бутунлай янгиланиб, кўркам қиёфа касб этмоқда. Айни кунларда тадбиркорлар томонидан янги бизнес ғоялари ишлаб чиқиляпти.

Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров сунъий тола, яъни пардалик матолар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Файз акро текстил” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида бўлди. Бу ерда амалга оширилаётган лойиҳа билан танишди.

— Фаолиятимиз бир неча йилдан буён тўхтатилган эди, — дейди корхона раҳбари Сирожиддин Алихўжаев.— Вилоят ҳокими томонидан ҳолат ўрганилиб, нотўғри қўлланилган солиқлардан озод бўлдик. Биринчи лойиҳада 200 нафар одам иш билан таъминланади. Иккинчи лойиҳада эса бу кўрсаткични 500 нафарга етказишни режалаштирганмиз.

Вилоят раҳбари томонидан корхона фаолиятини тез кунда қайта йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

"М.Топиволдиев" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Нурафшон” мавзеси улкан бунёдкорлик майдонига айланган. Бу ерда 10 та 5 қаватли 250 хонадондан иборат уй-жойлар қурилиши бошлаб юборилган. Ҳозирда 55 нафар фуқаро янги қурилаётган хонадондан харид қилиш истагини билдирган.

-“Нурафшон” мавзеси барча қулайликларга эга шаҳарча бўлади,-деди вилоят раҳбари қурувчилар билан бўлган суҳбатда.

Вилоят раҳбари Риштон туманида бўлганида “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида кулолчилик кичик саноат зонасини кенгайтириш ҳамда у ерда чинни буюмлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш таклифи берилганди. 20 гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилган янги лойиҳалар устида амалий иш олиб борилмаганлиги танқид қилинди ва туман сектор раҳбарларига қатъий топшириқ ва вазифалар берди.

Туман ёшлари билан ўтказилган учрашувда вилоят раҳбари йигит-қизларнинг таклифлари, муаммоларини тинглади.

Азизбу Фориқова тикувчилик цехи очиб, 25 нафар қизларни иш билан таъминлаган.Учрашувда у яна 10 та иш ўрни яратиш мақсадида эканлигини билдирди. Вилоят раҳбари иш ўрни яратаман деган ёш тадбиркорга қўшимча бино берилишини айтди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёшлар томонидан тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит, фермер хўжалигини ташкил этиш бўйича ер ажратиш, ишга жойлаштириш, туман марказида “Ёшлар маркази”ни очиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар